Шрифт ўлчами
Кўриниш
Медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули
Медиация махфийлик, ихтиёрийлик, тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, медиаторнинг мустақиллиги ва холислиги принциплари асосида амалга оширилади.
Ихтиёрийлик принципи:
- Медиация тарафларнинг медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда ифодаланган ўзаро ихтиёрий хоҳиш-истаги бўлган тақдирда қўлланилади.
- Медиация тарафлари медиацияни қўллашдан унинг исталган босқичида воз кечишга ҳақли.
- Тарафлар ўзаро мақбул келишувни муҳокама қилиш учун масалаларни танлашда эркиндир.
- Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш вақтида ярашишга мажбурлаш тақиқланади.