Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6376 марта ўқилди

Ўзбекистонда Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ташкил этилади -  Zamin.uz, 25.09.2021


2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Туризм ва спорт вазирлиги тизимига кирадиган Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ташкил этилади.

  • спорт мактабларида ҳамда спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабларида велоспорт турлари бўйича қўшимча 25 та бўлимлар;
  • Бухоро, Қарши, Навоий ва Термиз олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар.

Қуйидагилар белгиланди:
  • Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ўқувчиларининг умумий контингенти 100 нафарни ташкил қилади;
  • Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ўқувчиларига олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўқувчилари учун белгиланган суткалик озиқ-овқат нормаси татбиқ этилади;
  • Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернатига велоспорт турлари бўйича белгиланган синов имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 6 — 11-синфларга қабул қилинади;
  • Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати раҳбарияти, тренерлари, спортчилари ва бошқа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон ва 276-сон ҳамда 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳузурида Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби ташкил қилинади.

Клубнинг вазифалари:

а) қуйидагилар Клубнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

велоспортнинг барча турлари бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиш орқали Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни қўлга киритиш;

республика барча ҳудудларида велоспорт турларини жадал ривожлантириш бўйича барча зарур чораларни кўриш;

велоспорт турлари бўйича хусусий клубларни халқаро мусобақаларда иштирок этишга жалб қилиш, уларга ташкилий ва амалий ёрдам кўрсатиш;

халқаро мусобақалар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш орқали умумжаҳон «Nation Brands» халқаро рейтингида «Uzbekistan» миллий брендининг рейтинг поғоналаридаги ўрнини юқори кўтаришда иштирок этиш ва бошқалар.

Велоспортни ривожлантириш бўйича республика кенгаши ташкил қилинади. Унинг вазифалари.

Chat