Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12310 марта ўқилди

Иш вақтининг давомийлиги 16 дан 18 ёшгача бўлган ходимлар учун ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган, 15 дан 16 ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига 24 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Ўқув йили давомида ўқишдан бўш вақтида ишлаётган ўқувчиларнинг иш вақти давомийлиги ушбу модданинг биринчи қисмида тегишли ёшдаги шахслар учун назарда тутилган иш вақти энг кўп давомийлигининг ярмидан ошиши мумкин эмас.

Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги:
  • 15 дан 16 ёшгача бўлган ходимлар учун — олти кунлик иш ҳафтасида — 4 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 5 соатдан, 16 дан 18 ёшгача бўлган ходимлар учун эса 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан;
  • ўқув йили давомида ишни ўқиш билан бирга олиб борувчи умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган ўқувчилари учун — олти кунлик иш ҳафтасида — икки соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — икки соату ўттиз дақиқадан, ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ўқувчилари учун эса олти кунлик иш ҳафтасида — уч соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — тўрт соатдан.

18 ёшгача бўлган ходимларни хизмат сафарига юбориш, тунги ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиш тақиқланади.

18 ёшгача бўлган ходимлар учун ишлаб чиқариш нормалари умумий ишлаб чиқариш нормаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу ходимлар учун белгиланган қисқартирилган иш вақтига мутаносиб равишда белгиланади.

Chat