
Муқаддимада давлатчиликни такомиллаштиришнинг янги босқичида Ўзбекистонни конституциявий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди:
- инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, миллий ва умуминсоний қадриятларга, давлат суверенитети принципларига содиқлик,
- демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғояларига садоқатни намоён қилиш;
- инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этишга қаратилганлик;
- Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти, энг аввало, қўшни давлатлар билан ҳамкорлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга интилиш;
Конституцияда “Ўзбекистон – республика бошқарув шаклидаги суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат”, деб белгиланди.
- Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат.
- Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади.