- Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.
- Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди.
- Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.
- Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди.
- Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир.
- Алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.
- Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли.
- Олий таълим ташкилотлари академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга.
- Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.