Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 50 марта ўқилди

6 та вазирлик ишонч телефонлари “ишончсиз” бўлиб чиқди

«Ишонч телефони» орқали:

  • аризалар — тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари амалга оширилишида ёрдам кўрсатиш сўралган мурожаатлари;
  • таклифлар — тадбиркорлик субъектларининг давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялари юзасидан мурожаатлари;
  • шикоятлар — тадбиркорлик субъектларининг бузилган қонуний ҳуқуқлар, эркинликлар ва манфаатлар тикланиши талаб қилинган мурожаатлари қабул қилинади.

«Ишонч телефони» орқали тушаётган мурожаатлар душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) (байрам кунларидан ташқари) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача адлия органларининг масъул ходимлари томонидан қабул қилинади.

  • «Ишонч телефони» орқали мурожаатлар бутун Ўзбекистон ҳудудида 1008 телефон рақамига қўнғироқ қилиш йўли билан амалга оширилади. Қўнғироқ бепулдир. Адлия органлари томонидан қўшимча телефон рақамлари жорий этилиши мумкин.
  • «Ишонч телефони» орқали тушаётган мурожаатларни қабул қилиш учун адлия органларида махсус хоналар ташкил этилади ва мурожаатларни қабул қилиш учун масъул бўлган ходимлар белгиланади.

«Ишонч телефони» орқали телефон қўнғироқларига жавоб беришда адлия органининг қўнғироқни қабул қилувчи масъул ходими:

  • фамилиясини, исмини, отасининг исмини, эгаллаб турган лавозимини айтишга;
  • қўнғироқ қилган шахсга «ишонч телефони» фақат тадбиркорлик субъектидан аризалар, таклифлар ва шикоятларни қабул қилиш учун ишлашини тушунтириши, шунингдек қасддан ёлғон маълумот тақдим этилиши қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлишини маълум қилиши;
  • қўнғироқ қилган шахсга ахборот ва маълумотларни маълум қилишни таклиф этиши шарт.
Chat