Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 23 марта ўқилди

Чемпион" тадбиркорлар рўйхати шакллантирилади


Қонунчиликка кўра, тез ва юқори суръатларда ўсаётган тадбиркорларни "чемпион" тадбиркорларга айлантириш дастури амалга оширилади.

Унга кўра, "чемпион" тадбиркорларга айлантириладиган ташкилотлар рўйхатига қуйидаги мезонларга жавоб берадиган  тадбиркорлар киритилади:

♦ туман (шаҳар) даражасида — ҳар бир туман (шаҳар)да камида 2 тадан йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан юқори ва 50 тадан ортиқ иш ўрни яратган;

♦ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида — ҳар бир ҳудудда камида 5 тадан йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан юқори ва 500 тадан ортиқ иш ўрни яратган;

♦ республика даражасида — йиллик айланмаси 1 триллион сўмдан юқори ва 5 мингдан ортиқ иш ўрнини яратган.

Chat