Шрифт ўлчами
Кўриниш
Судга ариза берилганда даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Масалан, 15 млн қарзни ундириш бўйича ариза берилган бўлса 600 минг сўм давлат божи тўланади. Агар қарз шартномаси бўйича тарафлар юридик шахслар бўлса, давлат божи даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида ундирилади.
Суддан давлат божи ва бошқа харажатларни қарздордан ундириб олишни сўраш мумкин, суд ҳолатдан келиб чиқиб ишни ҳал қилади.
Қарз бериш ёзма расмийлаштирилган бўлса судда иш тезда ҳал бўлади ва иш ижрога қаратилади.
Иш судда кўриб чиқилганидан сўнг қарздорга суд ҳужжатини ихтиёрий ижро қилиш учун 15 кунгача муддат берилади, бу муддат ичида қарз тўланмаса, мажбурий ижро чоралари кўрилади. Масалан, қарзни ундириш учун қарздорнинг ойлигидан ушлаб қолинади, мулклари хатловга олинади ва ҳоказо.