Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 46 марта ўқилди

32 та ширкат 3,5 млрд сўмни қаерга сарфлади?

ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИ МУЛКДОРЛАРГА ШАРТНОМА АСОСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТАДИ. АГАР ШАРТНОМАДА КЎРСАТИЛГАН ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАР БАЖАРИЛМАСА, ЮҚОРИДАГИ ҚОНУНИНГ 34-МОДДАСИГА АСОСАН МУЛКДОРЛАР ШИРКАТ АЪЗОЛИГИДАН ЧИҚАДИ, ШИРКАТ ТУГАТИЛАДИ.


► Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасида кўп квартирали уйни бошқариш ширкат хўжалиги томонидан амалга оширилиш мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Мазкур қонунга асосан ширкат уй-жойда яшовчи мулкдорларнинг розилиги асосида ташкил этилади. Низомида унинг ҳуқуқлари билан бир қаторда қуйидаги мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган.

≈ Умумий мол-мулкнинг, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларининг ва ширкат мол-мулкининг белгиланган қоидалар, нормалар ҳамда стандартларга мувофиқ асралиши ва сақланишини, ширкат аъзолари умумий йиғилишининг қарорлари бажарилишини, мажбурий бадаллар ўз вақтида келиб тушишини таъминлаши;


≈ ҳар йили умумий мол-мулкни сақлаш ишлари режасини, шу жумладан кўп квартирали ҳар бир уй учун алоҳида шундай режани белгилаши ва унинг ижроси тўғрисида ҳисобот тузиши;


≈ ҳар йили ширкатнинг даромадлар ва харажатлар сметасини ҳамда унинг ижросига доир ҳисоботни тузиши, шу жумладан кўп квартирали ҳар бир уй бўйича шундай смета ва ҳисобот тузиши;


≈ умумий мол-мулкдан фойдаланиш шартлари ва тартиби белгиланаётганда барча ширкат аъзоларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига, кўп квартирали уйнинг хавфсизлигига доир талабларга риоя этилишини таъминлаши;


≈ муҳандислик-коммуникациялари ва умумий мол-мулк таркибига кирувчи бошқа жиҳозларнинг кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ коммунал хизматлар тақдим этиш учун доимий шайлигини таъминлаши;


≈ ширкат аъзоларининг талабига кўра уларининг ўз ҳуқуқларига тааллуқли барча ҳужжатлардан ахборот-коммуникация технологияларининг имкониятларини қўллаган ҳолда фойдаланишини таъминлаши;


≈ қонунчиликда ва ширкат низомида назарда тутилган ҳолларда, учинчи шахслар билан умумий мол-мулкни сақлаш, унга эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш, коммунал хизматлар кўрсатишга оид муносабатларда ширкат аъзоларининг манфаатларини ифодалаши шарт.


≈ Ширкат хўжалиги мулкдорларга шартнома асосида хизмат кўрсатади. Агар шартномада кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бажарилмаса, юқоридаги қонунинг 34-моддасига асосан мулкдорлар ширкат аъзолигидан чиқади, ширкат тугатилади.

Chat