Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12 марта ўқилди
Гинкго, фисташки и монгольский миндаль – обновленное лесоводство страны.  Беседа с заместителем председателя Госкомлесхоза

Агентлик дарахт ва бута кўчатхоналари тармоғини кенгайтириш билан шуғулланади.

Ўзбекистонда Ўрмонларни кўпайтириш ва яшил майдонларни кенгайтириш ҳамда чўлланишга қарши курашиш агентлиги ташкил этилади, деб президент қарорида айтилган.

Маълумотларга кўра, агентлик Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги негизида ташкил этилади. Таъкидланишича, агентлик ўрмонларнинг давлат ҳисобини ва ўрмон кадастрини юритади, шунингдек, дарахт ва бута кўчатхоналари тармоғини кенгайтириш билан шуғулланади.


Бундан ташқари, идора қуйидаги вазифаларни бажаради:

ўрмонларни барпо этиш, муҳофаза қилиш, кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

ўрмон хўжалиги соҳасини модернизация қилиш ва диверсификациялаш ҳамда унинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун инвестициявий жозибадорликни ошириш;

глобал иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

чўлланиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;

манзарали дарахт ва буталар уруғчилиги ва етиштириш тизимини ривожлантириш, кўчатхоналарда ин витро лабораторияларини жорий этиш, манзарали ўсимликлар уруғлари ва кўчатларини сертификатлаш ва стандартлаштириш тизимини яратиш;

рақамли технологияларни, жумладан “Ақлли ўрмон” тизимини жорий этиш;

фаолият самарадорлигини ошириш учун халқаро грантлар ва бошқа молиявий манбалар ҳисобига хорижий маслаҳатчилар ва экспертларни жалб этиш.


Таъкидланишича, агентлик “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича ижро этувчи ҳокимият органига айланади.

Аввалроқ хабар қилинганидек, Ўзбекистон Жаҳон банки билан ҳамкорликда ўрмонлар ва деградацияга учраган ерларни тиклайди. Мамлакат бу мақсад учун 150 миллион доллар миқдорида маблағ олади.

 

Chat