Мазкур ҳужжат Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва замонавий, бозорбоп корпоратив бошқарув тамойилларини жорий қилишга хизмат қилади.
Қуйидаги асосий ўзгаришлар назарда тутилмоқда:
▪️ МЧЖлар эндиликда лицензиядан ташқари рухсат этувчи ҳужжатлар ёки хабардор қилиш тартибида фаолият юритиши мумкин
▪️ Таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган фаолият билан шуғулланишга рухсат этилади
▪️ Филиал, ваколатхона, шўба ва қарам хўжаликлар ташкил этиш ҳуқуқи белгиланади
▪️ Кузатув кенгаши фаолияти ва қарорларни сиртдан овоз бериш орқали қабул қилиш тартиби жорий этилади
▪️Фидузиар мажбуриятлар, минортиар ва мажортиар иштирокчилар ҳуқуқлари аниқлаштирилади
▪️ Ички ва ташқи аудит тартиблари такомиллаштирилади
▪️ Молия ҳисоботларини жамоатчиликка эълон қилиш бўйича янги қоидалар жорий қилинади
Қонуннинг қабул қилиниши иштирокчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш, замонавий бошқарув тамойилларини кенг жорий қилиш ва инвестицион муҳитни яхшилашга хизмат қилади.