Шрифт ўлчами
Кўриниш
Қарорга кўра, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида қуйидагилар таъминланади:
► жамиятларда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш бўйича бошқа иштирокчиларни хабардор қилиш, имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш истагини билдириш, рад этишни электрон амалга ошириш имконияти яратилади;
► “Notarius” автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилинади.
Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши таркибида Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этилади.
Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланади, жумладан:
► юридик шахсларга, хусусан, хўжалик жамиятларига корпоратив этика масалалари бўйича тавсиялар бериб бориш;
► корпоратив этикани бузишга оид низоларни ҳал этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиб бориш.