Жавоб берилмадидику
Ассалому алейкум. Менинг саволим шундайки, 2022 йилга кадар тумандаги солик инспекцияда булим бошлик лавозимда ишлар эдим. 2022 йил 10 январь санасидан бошлаб хоким ёрдамчи лавозимига утказди. Хоким ёрдамчи ишимни яхши ишладим, характеристикам яхши. 2023 йил 3 апрелда уз хохишим билан хоким ёрдамчи лавозимидан ишдан кетдим. Ишдан кетиш сабабим солик тизимига кайтиш эди. Бугун 2023 йил 20 декабрь санаси ва бир неча бор мурожаат килишимга карамасдан,шу кунга кадар мени солик тизимига кайтиб олишмади. Савол: Менинг мехнат муносабатларим бузилмаябдими?