1. Сиз харид қилган маҳсулотда нуқсон аниқланса, алмаштириш ёки пулни қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига кўра:
► агар товарда нуқсон аниқланса, сиз уни янгисига алмаштириш;
► камайтирилган нархда қолдириш;
► ёки тўлиқ пулни қайтариб беришни талаб қилишингиз мумкин.
Бу ҳуқуқ сотиб олинган кундан бошлаб 24 соат ичида амал қилади. Агар товар кафолатли бўлса — у ҳолда кафолат муддати мобайнида кучда бўлади.
3. "Маҳсулот алмаштирилмайди" деган ёзув — қонунга зид
Кўплаб дўконларда: “Маҳсулот алмаштирилмайди” деган ёзувни кўриш мумкин. Бу мутлақо қонунга зид. Қонунга кўра, нуқсонли товар истеъмолчи хоҳишига кўра:
► янгисига алмаштирилиши;
► таъмирланиши;
► ёки пули қайтарилиши керак.
Агар сотувчи рад этса, унга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган.
4. Сизда нотўғри реклама учун шикоят қилиш ҳуқуқи бор
Агар реклама орқали:► маҳсулот ҳақида нотўғри ахборот берилган бўлса;
► унинг фойдаси бўрттирилган ёки алдамчи маълумот берилган бўлса;
Сиз Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига шикоят қилишингиз мумкин. Нотўғри реклама — қонунбузарлик ҳисобланади.
5. Харид қилган маҳсулот учун арзонлаштирилган нархда ҳам кафолат талаб қилиш мумкин
Агар сиз “акция” ёки “скидка”да харид қилган бўлсангиз ҳам, товарда нуқсон бўлса, у ҳолда:► сотувчи таъмирлаш;
► алмаштириш;
► ёки пулни қайтариш мажбуриятидан озод эмас.
Кафолат ҳам арзонлаштирилган маҳсулот учун тўлиқ амал қилади. Бу — истеъмолчининг ажралмас ҳуқуқи.
Ҳар бир фуқаро истеъмолчи сифатида ўз ҳақ-ҳуқуқини билиши ва ҳимоя қила олиши зарур. Қонун — харидорни ҳимоя қилади.