Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг “Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 3487-2, 2025 йил 5 июнь) давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ҳужжат билан 15-сон “Транспорт воситалари қийматини баҳолаш” Миллий баҳолаш стандарти ва унга оид методика тасдиқланди.
Ушбу стандарт асосида транспорт воситаларининг қийматини баҳолаш ва уларга етказилган моддий зарар миқдорини аниқлашга доир талаблар белгиланди.
Шунинг, қуйидагилар баҳоланади:
• енгил автомобиллар,
• юк автомобиллари,
• автобуслар,
• тиркамалар ва ярим тиркамалар,
• махсус техникалар,
• қишлоқ хўжалиги ва йўл-қурилиш техникалари,
• мототехника (мопед, скутер ва бошқалар),
• велосипедлар.
Баҳолаш услублари:
▪️ Қиёсий ёндашув – ўхшаш транспорт воситалари қиймати билан солиштириш орқали;
▪️ Даромад ёндашуви – тижорат мақсадларида фойдаланилаётган воситалар бўйича келажакдаги даромадлар асосида;
▪️ Харажат ёндашуви – тиклаш ёки алмаштириш харажатлари асосида, эскириш даражасини инобатга олган ҳолда.
Шунингдек, ушбу стандартда шикастланган транспорт воситалари қийматини аниқлаш ва зарар миқдорини ҳисоблаш тартиби ҳам белгилаб берилган