Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти бўш (вакант) иш ўринлари мавжуд қуйидаги туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари бош мутахассиси лавозимларига танлов эълон қилади.

  • 01.05.2025
  • 28 марта ўқилди

“Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти бўш (вакант) иш ўринлари мавжуд қуйидаги туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари бош мутахассиси лавозимларига танлов эълон қилади.

Талаблар:

  • олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик мутахассислик бўйича курсларини тамомлаган ва белгиланган наъмунадаги дипломни олган бўлиши; 
  • фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳасида етарли билим ва тажрибага, шунингдек, ахборот-коммуникация ва компьютер техникалари билан ишлай олиш қобилиятига эга бўлиши лозим.

Вазифалар:

  • зиммасига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажара олиши, шу жумладан, аҳолига ҳуқуқий масалалар бўйича малакали юридик маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериши, шунингдек, фуқароларга низоларни суд ва бошқа давлат органлари томонидан ҳал қилиш учун зарур бўладиган ҳуқуқий ҳужжатлар (ариза, шикоят, даъво ариза) лойиҳаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиш тажрибасига эга бўлиши керак.

Талабгорларнинг ҳужжатлари  2025 йил 1 майдан 10 майга қадар қабул қилинади. 

Ҳуқуқий маслаҳат бюроларида беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган бўлиб, ходимларнинг ойлик иш ҳақи уларнинг умумий иш стажидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (иш ҳақи 3,3 млн.дан-5,4 млн. сўмгача).

Танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотининг Info@madadnnt.uz электрон почтасига ўзи ҳақидаги маълумотнома (объективка, диплом)ни тақдим этган ҳолда мурожаат қилишлари лозим.

(маълумотномада талабгорнинг доимий яшаш манзили ва телефон рақами кўрсатилган бўлиши керак)

Маълумот учун телефон: (71) 256-52-53

Батафсил ҳавола орқали

Chat