Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Камбағал оилалар тоифаларга ажратилади

  • 12.05.2025
  • 28 марта ўқилди

“Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-84-сон, 08.05.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 15 майдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга тақсимланади ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари уларнинг тоифасига қараб кўрсатилади.

“Қизил” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:

  • аъзоларининг камида 1 нафари соғлиғининг ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлмаган;
  • парваришга муҳтож аъзоси, шу жумладан, ногиронлиги мавжуд фарзанди бўлган;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ёхуд ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсдан иборат бўлган;
  • боқувчисини йўқотган ёки боқувчиси жазони ижро этиш муассасасида бўлган оила;

“Сариқ” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган ҳамда аъзолари соғлиғи ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган оилалар киритилади.

“Яшил” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,5 бараваригача бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:

  • оила “қизил” ёки “сариқ” тоифадан чиқарилган бўлса;
  • оиланинг Камбағал оилалар реестрига киритилиши эҳтимоли юқори бўлса.
Chat