Бунда:
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб;
- ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм этиб;
- кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм;
- оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;
- оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 110 000 сўм этиб;
- кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм этиб;
- фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари иловага мувофиқ белгиланади.
2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади.
Базавий миқдорларни белгилаш
Қуйидагилар:
- 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб;
- 2025 йил 1 августдан бошлаб: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланади.