⇒ Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш ҳамда ўқитиш харажатларининг 80 фоизини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
⇒ Айрим тоифадаги ўқувчилар Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган фарзандлари ҳисобланади.
⇒ Ўқувчилар тўгаракларга ихтиёрийлик асосида жалб этилади.
⇒ Ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда таълим ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.
Таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича 1 нафар ўқувчига ҳар бир тўгарак учун 1 ойлик тўлов қуйидаги миқдорлардан ошмайди:
► 7-11 ёшдаги ўқувчилар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) учун БҲМнинг 1 бараваридан;
► 12-18 ёшдаги ўқувчилар учун умумтаълим фанлари, 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун хорижий тил йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМнинг 2 бараваридан;
► 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун ахборот технологиялари, касб-ҳунар йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМнинг 4 бараваридан.
► Тўгарак тўловининг 80 фоизи Давлат бюджетидан, 20 фоизи ўқувчининг ота-онаси томонидан тўланади.