Ҳусусан, жорий йилнинг 17 июнь кунида Жиззах вилоятининг Мирзачўл ва Дўстлик туманларидаги олис ва чекка маҳаллаларида ўтказилган тадбирда “Мадад” ННТ вакиллари, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари, адлия органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вакиллари иштирокида аҳоли билан бевосита очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Фуқароларга Давлат дастурида маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари каби муҳим йўналишлардаги ҳукуқ ва имкониятлар кенг тушунтириб берилди.