Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

ЮНИСЕФ билан болаларни ҳимоя қилиш йўналишида муҳим ҳамкорлик йўналишлари белгиланди!

  • 25.07.2025
  • 69 марта ўқилди
Бугун, 25 июль куни "Мадад" ННТ ижрочи директори Ш.Саидов Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонасининг "Болаларни ҳимоя қилиш" дастури раҳбари Антониа Людеке хоним ва дастур маслаҳатчиси Сафиназ Ахаева хоним билан муҳим учрашув ўтказди.

 


Учрашув давомида "Мадад" ННТнинг аҳолига, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасидаги фаолияти ЮНИСЕФнинг "Болаларни ҳимоя қилиш" дастури мақсадлари ва йўналишлари билан тўлиқ уйғун эканлиги алоҳида таъкидланди. Мадад ННТнинг ҳар бир туман ва шаҳардаги ҳуқуқий маслаҳат буюролари орқали кўрсатилаётган бирламчи ҳуқуқий ёрдам бевосита болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳам хизмат қилаётгани қайд этилди.

 


Музокаралар натижасида, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш борасида "Мадад" ННТ ва ЮНИСЕФ ўртасида самарали ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

"Мадад" ННТ ва ЮНИСЕФ ўртасидаги бундай самарали муносабатлар болаларнинг фаровон келажагини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизга янги суръат бағишлайди.

Chat