Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

LegalTech ва AI: Янги даврда ҳуқуқий ёрдамнинг имкониятлари

  • 01.08.2025
  • 72 марта ўқилди
«Сунъий интеллект ва LegalTech» мавзусида семинар-тренинг
2025 йил 31 июль куни “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти, унинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари ҳамда CALL-марказ ходимлари учун муҳим семинар-тренинг бўлиб ўтди.

 


Тадбир Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тренингни Институтнинг тажрибали ўқитувчиси Исломбек Абдихақимов олиб борди. Дарс назария ва амалий тажрибаларга бой бўлиб, иштирокчилар учун жуда фойдали бўлди.

Семинар давомида «Сунъий интеллект (AI) ва LegalTech: ҳуқуқий ёрдамнинг янги босқичи» мавзуси атрофлича муҳокама этилди.


 


Айниқса, сунъий интеллект технологияларининг ҳуқуқий соҳада қўлланилишида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:

  • Сунъий интеллект ёрдамида ҳуқуқий маслаҳатларни автоматлаштириш имкониятлари;
  • Ҳужжатлар мазмунини таҳлил қилишда тезлик ва самарадорликни ошириш — яъни юрист ва маслаҳатчиларнинг вақт ва ресурсларини тежаш;
  • LegalTech воситалари орқали аҳолига тезкор ва сифатли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш.

Олинган билим ва кўникмалар “Мадад” жамоасининг профессионал салоҳиятини янада оширишга хизмат қилиб, фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишни янада сифатли, замонавий ва самарали даражага кўтаришга имкон беради.


 

Chat