Низомга кўра, давлат аккредитациясидан ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат:
♦ 1-босқич - аризани расмийлаштириш;
♦ 2-босқич - таълим сифатини ички баҳолаш;
♦ 3-босқич - таълим сифатини ташқи баҳолаш;
♦ 4-босқич - давлат аккредитацияси бўйича якуний қарор қабул қилиш.
Таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисида аризалар келгуси ўқув йилида фаолиятини бошлаш учун ҳар йили 1 октябрдан келгуси йилнинг 31 январигача қабул қилинади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
▪️ лицензия/юридик шахснинг гувоҳнома нусхаси;
▪️ аризани кўриб чиқиш учун белгиланган миқдордаги йиғимларни амалга оширганлик тўғрисидаги маълумотнома;
▪️ давлат аккредитацияси жараёнларига бириктирилган масъул ходимнинг маълумотлари.Аризалар 15 иш кунида кўриб чиқилади.
Таълим дастури “давлат аккредитациясидан ўтди” деб эътироф этилганда, махсус давлат аккредитациясидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат 1 ҳафта муддатда берилади ва мазкур таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлашга рухсат этилади.