Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

"Даъвони Асослаш Санъати" семинар-тренинги муваффақиятли ўтказилди!

  • 08.08.2025
  • 43 марта ўқилди

"Мадад" ННТ ва Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўртасида имзоланган стратегик Меморандумга асосан, ташкилотимиз ва унинг туман-шаҳар ҳуқуқий маслаҳат буюролари ходимлари учун жуда муҳим ва амалий семинар-тренинг ташкил этилди.

Ушбу тадбирни Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича тажрибали судьяси Эргашев Мансур Фазилович олиб борди. У киши "Ҳуқуқий аргументация: Даъвони асослаш санъати" мавзусида ўзининг бой билим ва амалий тажрибаларини иштирокчилар билан бўлишди.
Семинар давомида даъво аризаларини пухта асослаш, далилларни тўғри тақдим этиш, ҳуқуқий далилларни мантиқий ва ишонарли тарзда баён этишнинг энг нозик жиҳатлари муҳокама қилинди.  Ҳар бир иштирокчи ўз малакасини ошириш, даъволар устида ишлашда янги ёндашувларни ўзлаштириш имкониятига эга бўлди.


Бундай семинар-тренинглар "Мадад" ННТнинг аҳолига кўрсатаётган бепул ҳуқуқий ёрдам сифатини янада оширишга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини  самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.


Ҳамкорлик учун ташаккур! "Мадад" ННТ ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва аҳолига юридик ёрдам кўрсатиш йўлида давом этади.

Chat