Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

"Мадад" ННТда малака ошириш давом этмоқда!

  • 15.08.2025
  • 31 марта ўқилди

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан имзоланган Меморандум асосида, 14 август куни "Мадад" ННТнинг барча туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ходимлари учун муҳим семинар тренинг бўлиб ўтди.

"Мулкий ва номулкий даъволар бўйича талабларни асослаш" мавзусидаги ушбу семинарни Тошкент вилоят маъмурий судининг тажрибали судьяси Саидов Мақсудбек Норбоевич олиб борди. 

Тадбир давомида даъволарнинг ҳуқуқий асослари, уларни судга тақдим этиш тартиби, суд жараёнларининг ўзига хос жиҳатлари ва самарали ҳал этиш йўллари батафсил муҳокама қилинди.

Ходимларимиз ўз билимларини янгилаб, фуқароларга янада сифатли ва малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун муҳим кўникмаларни эгалладилар. Бу фуқароларимизга кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматлар сифатини янада оширишга хизмат қилади! 
 

Chat