Бугун "Мадад" ННТ Ижрочи директори Ш.Саидов ва ташкилот масъул ходимлари Венгриянинг Тошкентдаги Элчихонасида Фавқулодда ва Мухтор Элчи Йожеф Рожа жаноблари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда элчихона вакиллари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди. Бу ҳамкорлик – "Мадад" ННТнинг имкониятларини янада кенгайтириш ва кўрсатилаётган бепул юридик хизматлар сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Суҳбат давомида Йожеф Рожа жаноблари "Мадад" ННТнинг фаолияти билан яқиндан таништирилиб, келажакдаги ўзаро манфаатли лойиҳалар ва ҳамкорлик имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.