Аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга кўмаклашиш, "Advice.uz" ҳуқуқий ахборот порталининг аҳамияти ва ундан фойдаланиш моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида махсус видеоролик тайёрланди.
Энди сиз ушбу роликни метрополитен бекатлари ва вагонларида жойлашган мониторларда томоша қилишингиз мумкин!
Метродаги саёҳатингиз давомида ушбу фойдали ижтимоий роликка эътибор беринг ва ҳуқуқий саводхонлигингизни ошириш йўлида ушбу қулай имкониятдан фойдаланинг!