Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтинги жорий этилади

  • 22.09.2025
  • 73 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (580-сон, 15.09.2025 й.) билан “Рейтинг кўрсаткичлари асосида “Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтинги”ни баҳолаш” регламенти тасдиқланди. 

Регламент рейтинг кўрсаткичлари асосида ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтингини баҳолаш тартибини белгилайди.

Рейтинг 2 йўналишда баҳоланади:

инвестиция салоҳияти. Мазкур йўналишда статистик кўрсаткич ва субкўрсаткичлардан иборат бўлган устувор омиллар ва уларнинг вазнлари асосида ҳудудлар инвестиция салоҳияти баҳоланади;

бошқарув самарадорлиги. Мазкур йўналишда ҳудудларда тадбиркорларнинг сўров натижалари орқали кўрсаткич ва субкўрсаткичлар асосида бошқарув самарадорлиги баҳоланади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги рейтингни баҳолаш оператори бўлиб, куйидаги вазифаларни бажариш учун масъул ҳисобланади:

♦ баҳолаш жараёнини умумий мувофиқлаштириш;

♦ электрон платформани бошқариш;

натижаларни тақдим этиш.

Рейтинг баллари 4 та босқичда электрон платформа орқали ҳисобланади.

Баҳолаш оператори рейтинг баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлайди.

Chat