Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мақбуллаштирилади

  • 08.10.2025
  • 85 марта ўқилди

“Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–178-сон, 04.10.2025 й.) қабул қилинди. 

Фармондан кўзланган мақсад этиб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда бошқарув харажатларини қисқартириш  белгиланди.

2025 йил 1 ноябрдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мақбуллаштириладиган бошқарув штат бирликлари сони тасдиқланди.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари: 

▪️ соҳага оид бўлмаган вазифаларнинг қисқартирилиши ва фаолиятига рақамли технологияларнинг жорий этилишини; 

▪️ маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилма яратиш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида мазкур йўналишдаги устувор лойиҳалар амалга оширилишини; 

▪️сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, кадрлар салоҳияти ривожлантирилишини таъминлаб боради.

Chat