Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Бугун “Мадад” ННТ ва БМТ Тараққиёт дастурининг масъул ходимлари иштирокида, Муассасага тақдим этилган лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар натижалари муҳокама қилинди

  • 08.10.2025
  • 69 марта ўқилди

Бугун “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ва БМТ Тараққиёт дастурининг масъул ходимлари иштирокида, Муассасага тақдим этилган “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижалари муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида мазкур лойиҳа доирасида жорий йилнинг май-сентябрь ойларида Муассасанинг малакали мутахассислари иштирокида Наманган вилоятининг Наманган, Поп, Чуст,  Янгиқўрғон, Учқўрғон туманлари ва Наманган шаҳрида лойиҳа доирасида аҳоли билан сайёр қабул ва учрашувлар ташкил қилингани, ушбу учрашувда уларга бепул юридик ёрдам кўрсатилганлиги, уларнинг ҳуқуқий билимларини оширилганлиги ва 1200 нафар фуқароларга уларнинг сўровига кўра, низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда процессуал ҳужжатлар намуналарини тайёрлаб бериш орқали амалий ёрдам кўрсатилганлиги таъкидланди. 

Шунингдек, мазкур учрашувда лойиҳа доирасида аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатишдаги жорий муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича берилган таклифлар  муҳокама қилинди. 

Бундан ташқари, ушбу учрашувда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги келгуси режалар муҳокама қилинди.

Chat