Эндиликда болалар мусиқа ва санъат мактаблари битирувчилари my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда гувоҳноманинг дубликатини олишлари мумкин.
Ушбу хизмат орқали йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган битирув гувоҳномасининг дубликатини давлат органларига бормасдан туриб, масофадан расмийлаштириш мумкин.
Хизмат бепул тақдим этилади. Ариза берувчи натижани 5 иш куни ичида олади.
Битирув гувоҳномаси электрон шаклда тақдим этилади.