Регламентга кўра, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (Агентлик) ушбу соҳада ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ариза берувчи ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар ЯИДХП ёки Агентликнинг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали ариза беради.
Қуйидагилар аризани рад этишга асос бўлади:
♦ сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмагани;
♦ сўровномада нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқлангани;
♦ белгиланган миқдордаги тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ишчи орган томонидан ҳар йили 15 июлдан 6 августгача кўриб чиқилади ҳамда аризани қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Бу ҳақда ариза берувчига ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабарнома юборилади.
Ўқишни кўчириш бўйича QR-кодли имтиҳон натижаси ваколатли орган томонидан ҳар йили имтиҳонлар якунлангандан сўнг 1 ҳафта ичида ариза берувчига юборилади.