Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Сув омборлари атрофида туризм учун ерлар онлайн-аукцион орқали ажратилади

  • 09.11.2026
  • 60 марта ўқилди

2026 йил 6 ноябрда сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда туризм хизматларини ташкил этиш тартиби кучга кирди. Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ерларда туризм ва дам олиш объектларини жойлаштириш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш талабларини белгилайди.


Ер участкаларини ажратиш

Туризм лойиҳалари учун ер участкалари тасдиқланган мастер режалар асосида танланади ва «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали аукционга чиқарилади.

Объект учун жой танлашда сувни муҳофаза қилиш ва санитария муҳофазаси зоналари, шунингдек, сел ва кўчки хавфи юқори бўлган ҳудудлар ҳисобга олинади.

Тадбиркорлар учун мажбурий талаблар

  • Қутқарув хизматини ташкил этиш ёки профессионал қутқарув тузилмаси билан шартнома тузиб, навбатчиликни йўлга қўйиш.

  • Кичик ҳажмли кемалар ва улар турадиган базалардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш.

  • Объектда ҳосил бўладиган маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартнома тузиш.

Сайёҳлар учун рақамли хизматлар

Туризм хизматларини ташкил этишда рақамли хариталар, онлайн брон қилиш тизимлари ва QR-код орқали навигация жорий этилади.

Ҳуқуқий асос — Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 ноябрдаги 609-сон қарори ва Президентнинг 2026 йил 27 октябрдаги ПҚ–387-сон қарори.

Chat