Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тренерларни тайёрлаш бўйича беш кунлик ўқув курсининг иккинчи куни бошланди

  • 10.11.2026
  • 47 марта ўқилди

10 ноябрь куни тренерларни тайёрлаш бўйича беш кунлик ўқув курсининг иккинчи куни халқаро грантларга ариза тайёрлаш мавзуси билан бошланди. Машғулотларни хорижий эксперт Томас Крюссманн олиб бормоқда.



Иштирокчилар грант танлови шартлари ва донорларнинг устувор йўналишларини таҳлил қилиш, шунингдек, уларнинг талабларига мос лойиҳа таклифини тайёрлашни ўрганмоқдалар.

Машғулотда грант аризасининг асосий қисмларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, лойиҳа ҳал қилиши керак бўлган муаммони асослаш, мақсад ва вазифаларни белгилаш, мақсадли гуруҳларни аниқлаш ҳамда кутилаётган натижаларни ифодалаш масалалари кўриб чиқилмоқда. Лойиҳанинг барқарорлигини таъминлаш ҳам машғулот мавзуларидан бири бўлди.

Ўқув курси «Мадад» ННТ ва Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) ҳамкорлигида «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий ва институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш» грант лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

 

Chat